Бухорода газ портлаши оқибатида бир оиланинг 2 аъзоси вафот этди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 2 аъзоси вафот этди, яна 2 нафари куйиш жароҳатини олди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Жондор туманидаги хонадонлардан бирида газ портлаган. Оқибатда оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳатини олган, хусусан 41 ёшли ота ва она вафот этган, уларнинг қизлари эса куйиш жароҳатини олган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22 ноябрь куни Жиноят кодексининг  259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йил бошидан бугунги кунга қадар Ўзбекистонда газ билан боғлиқ жами 74 та (2023 йилда 86 та) ҳолат содир бўлган, оқибатда 82 киши (88) вафот этган, 80 киши (119) турли даражадаги тан жароҳатларини олгани хабар қилинганди. Айрим ҳолатларда дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг