Ўзбекистонда йил бошидан бери 82 киши газдан ҳалок бўлди

Жамият

image

Йил бошидан бери Ўзбекистонда газ билан боғлиқ 74 та бахтсиз ҳодиса рўй бериб, уларда 82 киши ҳалок бўлди, 80 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил бошидан бугунги кунга қадар Ўзбекистонда газ билан боғлиқ жами 74 та (2023 йилда 86 та) ҳолат содир бўлган, оқибатда 82 киши (88) вафот этган, 80 киши (119) турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Айрим ҳолатларда дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

“Ҳодисалар фуқаролар ис газининг хавфли эканлигини тўла-тўкис ҳис этмасликлари, тарғиботга ишонмасликлари оқибатида, ностандарт, қўлбола, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган носоз жиҳозлардан ҳамда дудбурон, шамоллатиш тизимларини текширмасдан ёки нотўғри ўрнатилган дудбурондан фойдаланганликлари оқибатида содир бўлмоқда”, дейди Қаюмов.

“Ҳудудгазтаъминот” масъули аҳолини газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Хусусан:

  • лойиҳадаги газ ускуна-жиҳозларини ўзбошимчалик билан тушунмасдан таъмирламаслик, алмаштирмаслик ва бошқа жойга кўчирмаслик;
  • хавфсизлик автоматикаси бўлмаган ёки носоз бўлган ёндиргич ва жиҳозлардан фойдаланмаслик;
  • дудбуронлар ҳамда шамоллатиш тизимларининг созлигини доимий кузатиб, текшириб бориш;
  • газ ускуна ва жиҳозлари ёниб турган хонага албатта ташқаридан ҳаво кириши учун жой қолдириш;
  • газ плитасидан хонани иситиш мақсадида фойдаланмаслик, узлуксиз газ ёниб турган хонада ухламаслик, дам олмаслик;
  • хонада газ ҳиди сезилганда чироқни ёқмасдан, эшик деразаларни очиш, газ жўмрагини ёпиб газ таъминоти корхонасига мурожаат қилиш;
  • газ чиқаётган жойни аниқлаш учун оловдан фойдаланмаслик лозим.

Газ билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 1104 қисқа рақамли телефони ҳамда “Хавфсиз газ” Telegram-гуруҳлари орқали мурожаат қилиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Ўзбекистон бахтсиз ҳодиса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made