Бухорода газ портлаши оқибатида бир оиланинг 2 аъзоси вафот этди
Crime
−
28 November 2024 6802 1 minute
Бухоро вилоятида газ портлаши оқибатида бир оиланинг 2 аъзоси вафот этди, яна 2 нафари куйиш жароҳатини олди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Жондор туманидаги хонадонлардан бирида газ портлаган. Оқибатда оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳатини олган, хусусан 41 ёшли ота ва она вафот этган, уларнинг қизлари эса куйиш жароҳатини олган.
Мазкур ҳолат юзасидан 22 ноябрь куни Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024 йил бошидан бугунги кунга қадар Ўзбекистонда газ билан боғлиқ жами 74 та (2023 йилда 86 та) ҳолат содир бўлган, оқибатда 82 киши (88) вафот этган, 80 киши (119) турли даражадаги тан жароҳатларини олгани хабар қилинганди. Айрим ҳолатларда дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Live
AllJizzaxda 10 yoshli qiz zo'rlandi
06 October
Sergelidagi masjidga o't ketdi
03 October