Бухорода экскаватор босиб кетган аёл вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
16 Май 15752 1 дақиқа
Бугун, 16 май куни ижтимоий тармоқларда Бухорода махсус техника пиёдани босиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, кеча, 15 май куни вилоят ИИБ 102 тизимига Тез тиббий ёрдам шифокори томонидан Бухоро шаҳар марказий бозори олдида ЙТҲ содир бўлгани билдирилган.
Олиб борилган кечиктириб бўлмас суриштирув ҳаракатлари давомида шу куни Ҳ.И. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган ХСМГ ХЕ60В русумли экскаваторни Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтида Бухоро шаҳар марказий бозоридан чиқиб йўлни кесиб ўтаётган 1961 йилда туғилган аёлни кўрмай қолиб, босиб кетиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
Билдирилишича, аёл воқеа жойида вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳрида 11-синф ўқувчиси машина уриб юбориши оқибатида комага тушиб қолган эди. Ушбу ЙТҲни содир этиб, ҳодиса жойидан қочиб кетган шахс қўлга олинган.
Live
Барчаси