Бухорода болаларни урган тарбиячи ишдан ҳайдалди

Олам

image

Бугун, 1 июль куни ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги 53-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг болалар билан қўпол муносабатда бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, видео бошқарма томонидан тезкор ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида видеотасвирда акс этган ҳолат жорий йилнинг 27 май куни юз бергани аниқланиб, ўз лавозим мажбуриятларини қўпол равишда бузган М.А. исмли тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси ташкилот директорининг кеча, 30 июндаги буйруғи асосида бекор қилинган.

Билдирилишича, айни пайтда мактабгача таълим ташкилотида бундай ҳолатни юзага келтирган сабаблар батафсил ўрганилиб, бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова давлат ва нодавлат мактабгача таълим тизими масъуллари билан учрашувда 2024 йилда болаларга нисбатан ишлатилган қўполлик юзасидан мурожаатлар ортидан 32 нафар раҳбар ва тарбиячи ишдан олинганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро тарбиячи Ғиждувон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг