Бухорода 6 сотих ерни 30 минг долларга сотмоқчи бўлган архитектор ушланди

3-саҳифа

image

Бухорода архитектор кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 6 сотих ер майдонини “Е-AUKSION” электрон онлайн савдолари орқали 30 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК Бухоро филиали архитектори Э. исмли шахс Р. исмли шахс билан тил бириктириб, бошқа фуқарога ваколатли танишларига пора бериб, Бухоро тумани “Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалласи ҳудудидан кўп қаватли уй-жой қуриш учун 6 сотих ер майдонини “Е-AUKSION” электрон онлайн савдолари орқали олиб беришни ваъда қилган.

Аниқланишича, Э.Н. ва Р.С. исмли шахслар 6 сотих ер майдонини олиб бериш эвазига фуқародан 30 минг АҚШ доллари сўраган. Ушбу шахслар сўралган пулнинг 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Э.Н. ва Р.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг