Бухорода Бош вазир иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказиляпти
Жамият
−
17 Август 2020
29745Айни вақтда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Бухорода бўлиб турибди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Вилоятда Бош вазир раҳбарлигида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказиляпти. Йиғилишда вилоятга вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланяпти.
Маълумот учун, Абдулла Арипов бошчилигидаги йиғилишда Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов иштирок этмаяпти. У коронавирусга чалинган ва Тошкентдаги шифохонада даволаняпти.
Ижтимоий тармоқларда эса Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловнинг соғлиғи ҳақида хавотирли хабарлар тарқалмоқда. Аммо бу ҳақда ҳозирча расмий хабар берилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Карим Камолов коронавирусга чалингани 30 июль куни маълум бўлганди. Кейинроқ Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов коронавирусга чалинган амалдорларнинг аҳволи яхши эканини маълум қилганди.