Бухорода 2 ёшли боланинг калтакланиши юзасидан тергов бошланди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 2023
7062Аввалроқ Бухоро вилояти Когон шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида 2 ёшли бола тарбиячи томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Когон шаҳридаги оилавий боғчада калтакланган бола 2021 йилда туғилган Ў.Қ. бўлган. Ўша куни боланинг онаси биринчи марта Ў.Қ.ни боғчага олиб боргани сабабли у инжиқлик қилиб йиғлаган, муассаса "тарбиячи"си эса кичкинтойни уриб тартибга чақирган.
Омбудсманга кўра, ушбу воқеа юзасидан Когон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вояга етмаган Ў.Қ.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Н.А.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи кўриляпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида маст аёл ўз қизини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси