Бухорода 1,5 яшар бола боғчада ток уришидан вафот этди
3-саҳифа
−
01 Апрель
7078Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотларининг бирида 1,5 ёшли тарбияланувчи ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вазият Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олиниб, ҳолат бўйича тезкор ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш жараёнида жорий йилнинг 28 март куни Бухоро туманида жойлашган ЯТТ Х.Ў.У. оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Ш.нинг вафот этгани аниқланган. Айни пайтда ИИБ томонидан боланинг ўлим сабаблари юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги хусусий тадбиркор томонидан қурилаётган тураржой комплексида ўрнатилган кўтарма краннинг ўқи қўшни ҳудуддаги боғчанинг том қисмига қулаб тушган эди. Шу сабабли болалар боғчаси фаолияти вақтинчалик тўхтатилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
LiveБарчаси
Нетаньяху Ғазо сектори шимолига борди.
16 Апрель