Тошкентда болалар боғчаси томига кран стреласи қулади

Жамият

image

Жорий йилнинг 25 март куни Тошкент вилоятидаги хусусий тадбиркор томонидан қурилаётган тураржой комплексида ўрнатилган кўтарма краннинг ўқи қўшни ҳудуддаги боғчанинг том қисмига қулади. Бу ҳақда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа тахминан соат 19:10 да Янгийўл шаҳрининг “Бахт” маҳалласида жойлашган 5-сонли болалар боғчасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ёмғир сабабли юз берган. Стреланинг қулаши оқибатида боғча биносининг том қисми жиддий шикастланган.

Ҳодиса жойига етиб борган ФВВ ходимлари кран стреласини демонтаж қилиш ишларини амалга оширган.

Маълум қилинишича, қурилиш ташкилоти томни таъмирлаш ишларига киришган бўлиб, уч кун ичида тиклаш ишларини якунлашга ваъда берган.

“Болалар боғчаси фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг