Бухорода 1,1 млрд сўмлик ток ўғирланди
3-саҳифа
−
16 Август 5241 1 дақиқа
Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида “К.С.К” МЧЖга қарашли савдо комплексининг ҳисоблагич ток транформатори қурилмасига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 1,1 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланганди.
Live
Барчаси