Самарқандда фермер 2,1 млрд сўмлик токни ўғирлади
3-саҳифа
−
10 июл 2025 4512 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Каттақўрғон туманидаги “M.A.” фермер хўжалиги раҳбари Г.Р. тижорат мақсадида сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан тўғри улаб, 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилганди.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр