Бухорода ҳайдовчи ЙПХ ходимини автомобили капотида судраб кетди
Жамият
−
02 Февраль 2021
7971Кеча, 1 февраль куни ижтимоий тармоқда Бухорода Tico ҳайдовчиси ЙПХ ходимини автомобиль капотида судраб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Видеода акс этган ҳолат Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Ўрганиш натижасида жорий йилнинг 29 январь куни соат 15:30 ларда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати катта инспектори кичик сержант Ш.Р. ўзига бириктирилган Вобкент тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган бўлган.
Хизматни олиб бориш жараёнида Вобкент тумани “Ўба Кулолон” маҳалласи, Кулолчи кўчасида фуқаро М.С. таниши Н.А.га тегишли бўлган Tico русумли, автомашинада светофорнинг қизил чироғига тўхтамасдан ҳаракатланиб келган. Шу сабабли, ЙПХ инспектори йўлнинг қатнов қисмига чиқиб ҳайдовчига тўхташ ишорасини кўрсатганида, фуқаро М.С. ЙПХ инспектори турган йўналишда бошқаришни давом эттирган.
Содир этган ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликдан қутилиб қолиш мақсадида автомашинани тўхтатмасдан ходимга жуда яқин масофага қадар бошқариб бориши оқибатида ходим йўл чеккасига қочишга улгурмасдан, автомашина капоти устига чиқиб қолган. Шундай бўлсада ҳайдовчи М.С. автомашина билан ҳаракатланишда давом этиб, тахминан 50-60 метр масофада инспекторни транспорт воситаси капоти устида олиб юриб тўхтаган.
Шундан сўнг, ЙПХ инспектори ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Юқоридаги ҳолатда бирор кишига тан жароҳати етмаган
LiveБарчаси