Бухорода ҳарбий прокурор дарахтларни кестириб ташлагани айтилмоқда
Жамият
−
29 Сентябрь 2022
8015Бухоро вилоятида ҳарбий прокурор бошчилигида қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташлангани айтилмоқда. Telegram’даги “Кушербоевга мурожаат” саҳифасида фуқародан тушган мурожаат асосида шундай хабар эълон қилинди.
Мурожаатчининг маълум қилишича, Бухоро ҳарбий прокурори Ж.Собиров 2022 йил май ойида Бухоро ҳарбий прокуратураси маъмурий биноси орқа ҳовлисидаги ошхона билан иссиқхона ўртасидаги 6 туп кўп йиллик Айланта дарахтларини кестириб ташлаган.
Шунингдек, унинг топшириғи билан орқа ҳовлидаги томорқа ноқонуний равишда девор билан ўралиб, дарахт, ток буталарга жиддий шикаст етказилгани ва 2022 йил май-июнь ойларида томорқа ичидаги 3 дона кўп йиллик ўрик дарахти ва 3 туп ток бутаси қуритилгани айтилмоқда. Кейин эса улар ҳам кесиб ташланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча экологияга масъул идоралар томонидан расмий муносабат билдирилмади.