Бухоро ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Олам
−
02 Декабрь
8408Ҳафиза Тўймуродовна Ортиқова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу кунгача ушбу лавозимда ишлаб келаётган Феруза Баҳодирхоновна Ибрагимова эса бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди.
Маълумот учун, Ҳафиза Ортиқова 1976 йил 24 декабрда Бухоро туманида туғилган. 1997 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Биология фанлари доктори, профессор. Айни пайтга қадар у Бухоро давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган Бухоро вилоятида қўшимча имкониятларни юзага чиқариш, инвестиция ва иш ўринларини кўпайтириш чора-тадбирлари бўйича йиғилишда вилоятда ҳокимлар, уларнинг ўринбосарлари ва сектор раҳбарлари 6 ой фавқулодда иш тартибига ўтиши маълум қилинганди.
30 ноябрь куни Бухоро вилоятининг Пешку ва Вобкент, Қоровулбозор туманлари ҳамда Когон шаҳрига ҳокимлар тайинланганди. Шунингдек, Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Мирали Муҳаммаджонович Ҳамроев ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди ва унинг ўрнига Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Бахтиёр Одилов тайинланди.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь