Бухоро ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
30 Ноябрь
7594Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Бахтиёр Одилов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
У бунгача Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.
Қайд этилишича, Ҳамроев Мирали Муҳаммаджонович ўз аризасига кўра Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинган.
Маълумот учун, янги тайинланган Бахтиёр Адилов 1986 йил 22 июнда Бухоро шаҳрида туғилган. У 2008 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 ноябрь куни Бухоро вилоятининг Пешку ва Вобкент, Қоровулбозор туманлари ҳамда Когон шаҳрига ҳокимлар тайинланганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь