Бухорода I Халқаро зиёрат туризми форуми ўтказилади

Жамият

image

Тез орада Бухоро вилояти яна бир йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Бу ерда жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари I Халқаро зиёрат туризми форуми ўтказилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” ёзмоқда

Илк бор ташкил этилаётган мазкур анжумандан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг зиёрат туризми борасидаги салоҳиятини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишдан иборат. 

Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга қараганда, мазкур форум хорижда ҳам катта қизиқишга сабаб бўляпти. Анжуманда ўнлаб давлатлардан олимлар, уламолар, туризм соҳаси сармоядорлари, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Тадбир доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама марказида бўлади. Ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида музокаралар ўтказилади. Меҳмонларнинг “Етти пир” қадамжолари бўйлаб зиёратларини ташкил этиш, уларни Бухоронинг диққатга молик қадимий обидалари билан таништириш ҳам тадбир дастуридан ўрин олган.

Айни дамда анжуман ўтказилиши белгиланган “Ёшлар маркази”да тайёргарлик ишлари ниҳоясига етмоқда. Бу ерда матбуот маркази ҳам фаолият кўрсатади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро I Халқаро зиёрат туризми форуми

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг