Бугундан абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди
Жамият
−
22 август 2020 12300 1 дақиқа
Бугун, 22 августдан абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни шахсий кабинет (abitur.dtm.uz) ларидан олишлари мумкин.
“Абитуриентлардан рухсатномаларни август ойи якунига қадар юклаб олиб, чоп этиб олишларини сўраймиз”, дейилади Давлат тест маркази хабарида.
Мазкур рухсатнома тест синовларида иштирок этадиган абитуриентларга берилади.
“Абитуриент рухсатномаси” тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилмайди.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.
Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август