Бугун Евро-2024 доирасида 3 та ўйин ўтказилади

Спорт

image

Кеча, 14 июнь куни Германия яшил майдонларида футбол бўйича 17-Европа чемпионати баҳслари старт олди. Очилиш ўйинида мезбонлар Шотландия билан баҳс олиб бориб, йирик 5:1 ҳисобида зафар қучди.

Бугун, 15 июнь куни Евро-2024 нинг 1-тур ўйинлари давом эттирилади. “A” гуруҳининг иккинчи ўйинида Венгрия Швейцария билан баҳс олиб борса, “B” гуруҳида Испания-Хорватия ва Италия-Албания ўйинлари бўлиб ўтади.

Венгрия-Швейцария ўйини Тошкент вақти билан 18:00 да, 1-турнинг марказий ўйини сифатида қаралаётган Испания-Хорватия баҳси эса 21:00 да бошланади. Бугунги учрашувларни якунлаб берувчи Италия-Албания баҳси 23:00 га белгиланган.

Маълумот учун, Евро-2024 баҳслари 14 июлга қадар давом этади. 6 та гуруҳда 1-2 ўринни қўлга киритган жамоалар ва 3-ўринни банд этган энг яхши 4 та жамоа нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритади. Италия терма жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Европа чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made