Бугун Ўзбекистоннинг U-20 жамоаси Осиё кубогидаги юришини бошлайди
Спорт
−
01 Март 2023
3001Бугун, 1 март куни Ўзбекистонда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги баҳслари старт олади. “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон жамоаси дастлабки турда Сурияга қарши баҳс олиб боради.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичида Суриядан ташқари, Ироқ ва индонезиялик тенгқурларига қарши ўйин ўтказади. Мезбонлар иштирокидаги ўйинлар Тошкентдаги “Бунёдкор” ва Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу турнир Жаҳон чемпионатига йўлланма бериши билан аҳамиятлидир. Мусобақа 18 мартга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, кеча 28 февраль куни Ўзбекистон жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров турнирнинг дастлабки тур ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашганди. Ҳайдаров мусобақада чемпион бўлиш жамоасининг асосий мақсади эканлигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь