Бугун ўзбекистонлик қиз Олимпиадада эркак боксчи билан жанг қилади
Спорт
−
02 Август
36044Бугун, 2 август куни Олимпиаданинг навбатдаги кун баҳсларида ўзбекистонлик боксчи қиз Ситора Турдибекова мусобақанинг чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Турдибековага Хитой Тайпейи (Тайвань) вакили Лин Юй-Тин рақиблик қилади.
Гап шундаки, Лин Юй-Тин биологик эркак бўлгани учун 2023 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этмаган, аниқроғи боксчига мундиалда қатнашишга рухсат берилмаган, бироқ Лин Юй-Тинга Халқаро Олимпия қўмитаси Олимпиада баҳсларида қатнашишга рухсат берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпиадада аёллар ўртасидаги баҳсларда қатнашган яна бир спортчи эркак эканлиги хабар қилинганди.