Бугун Ўзбекистонда соғайганлар 85 нафарни ташкил этди
Жамият
−
22 Май 2020
7040Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятида жами 29 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 22 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Бугун Наманган вилоятида яна 9, Андижон вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 16, жами 29 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 12 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 10 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 11 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Сурхондарё вилоятидан, 3 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, 1 нафардан Наманган ва Фарғона вилоятларидан. Беморлардан 12 нафари эркак, 10 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.
Маълумот учун, Наманган вилоятида COVID-19 дан фориғ бўлганлар сони 233, Андижон вилоятида 167, Самарқанд вилоятида эса 218 нафарга етди. Бугун Ўзбекистонда 85 нафар фуқаро тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2492 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 3006 кишида коронавирус аниқланди. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси