Бугун Ўзбекистонда 300 дан ортиқ одам коронавирусга чалинди
Жамият
−
22 Октябрь 2020
10963Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистонда 302 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 540 нафарга етди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Жиззах, Андижон, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида 311 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64 518 нафар бемордан 61 734 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 244 нафар бемордан 287 нафари оғир, 78 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси