Бугун Ўзбекистон Туркманистон билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 6 июнь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз уйида Туркманистон билан баҳс олиб боради.

“E” гуруҳи 5-тури доирасида ўтказиладиган ўйинга Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилади. Агар учрашувда “оқ бўрилар” ғалаба қозонса, очколар сонини 13 тага етказиб олади. Меҳмонлар эса ғалаба орқали очколарини 4 тага етказиб олиши мумкин.

Ҳозирда“E” гуруҳида Эрон ва Ўзбекистон бир хил 10 очкодан жамғариб етакчилик қилмоқда. Туркманистон ва Гонгконг ҳисобида 1 очкодан мавжуд.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Гонгконг-Эрон билан куч синашади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 17:00 да старт олса, Ўзбекистон-Туркманистон учрашуви 19:30 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг