Бугун Ўзбекистон Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди
Спорт
−
07 Январь 2406 1 дақиқа
Бугун, 7 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги иштирокини бошлайди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари 1-тур доирасида Ливанга қарши майдонга тушади. Учрашув “Принc Фейсал бин Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 19:00 бошланади.
Маълумот учун, Саудия Арабистони мезбонлигидаги мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Ливан, Эрон ва Жанубий Корея терма жамоалари билан бирга “С” гуруҳидан жой олган. Ўзбекистон мусобақадаги илк учрашувини бугун, 7 январь куни Ливанга қарши ўтказади. Кейинги баҳслар эса жорий йилнинг 10 ва 13 январь кунларига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё кубогида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинган эди.
Live
Барчаси