Бугун Ўзбекистон Хитой билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун 17 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги чорак финал доирасида  майдонга чиқади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари бу босқичда Хитой билан баҳс олиб боради. Учрашув “Принс Фейсал бин Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 16:30 бошланади.

Шу кунга қадар бу ёш тоифасидаги жамоалар 3 марта ўзаро тўқнаш келган. Бу учрашувларнинг 2 тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, битта учрашувда томонлар муроса йўлини танлаган.

Маълумот учун, Хитой олимпия терма жамоаси Осиё кубоги “Д” гуруҳида 2  та дуранг ва 1 та ғалаба қайд этган ҳолда 2‑ўрин билан чорак финалга йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса “C” гуруҳида 2 та ғалаба ва 1 та дуранг қайд этиб, 1‑ўрин билан мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс ғолиби ярим финалда Вьетнам билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой Равшан Ҳайдаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг