Бугун Ўзбекистон финал йўлланмаси учун ўйнайди

Спорт

image
Бугун, 19 май куни футбол бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финал учрашувида майдонга тушади. Сергей Чигодаев бошқарувидаги жамоа финал йўлланмаси учун Японияга қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичида Ҳиндистон ва Австралия терма жамоаларини мағлубиятга учратган ҳолда “Д” пешқадам сифатида чорак финалга чиқди.

Чорак финалда эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жанубий Кореяни пенальтилар сериясидаги мағлубиятга учратганди.

Япония ўсмирлари эса ярим финалга Тожикистонни 5:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда етиб келди.

Ушбу ёш тоифасида Ўзбекистон ва Япония терма жамоалар охирги бор 2023 йилги Осиё кубогида баҳс олиб борган ва унда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилганди. Бугун, 19 май кунги баҳс Тошкент вақти билан 20:00 да Жиддада бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2025 йилги U-17 Осиё кубоги соҳиби Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобланади.

Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги Ўзбекистон U-17 Сергей Чигодаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг