Бугун тўрт ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Жамият
−
17 Июнь 2020
19730Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистонда 189 ҳолатда касаллик қайд этилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби хабар берди.
Шундан 169 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари аҳоли орасида (шундан 5 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Сурхондарё вилоятида), қолган 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 35 нафар фуқаро соғайди. Шундан 31 нафари Тошкент шаҳридаги, 4 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5682 нафар бемордан 4131 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1532 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 28 636 нафар, стационар карантинда эса 22 055 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь