Бугун Тошкентда магнит бўрони кузатилиши кутиляпти
Жамият
−
08 Август 2022
12278Бугун, 8 август куни туш пайти оралиғида Тошкентда G3 даражали 4 балли магнит бўрони бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
“Бугун кундузги 3 соатлик муддат оралиғида магнит бўронларини 4 балли кучи бўлиши кутилмоқда”, дейди мутахассис.
Қайд этилишича, магнит бўрони юқори фаоллиги туш пайтига тўғри келаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.
Магнит бўронларининг G3 даражаси кузатилган даврда кўпчиликда бош қисмининг орқа томонида бироз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади.