Бугун “The Best” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади
Спорт
−
16 Декабрь 933 2 дақиқа
Бугун, 16 декабрь куни кечқурун Қатар пойтахти Доҳадаги Fairmont Katara залида йилнинг энг яхшиларини тақдирловчи FIFA “The Best” мукофоти топшириш маросими бўлиб ўтади. Унда энг яхши ўйинчи ва мураббий, шунингдек, Пушкаш мукофоти ғолиби эълон қилинади.
Асосий қизиқиш “Йилнинг энг яхши футболчиси” мукофотига қаратилган бўлиб, унда қуйидаги юлдузлар даъвогарлик қилмоқда:
- Усмон Дембеле, Ашраф Ҳакими, Нуну Мендеш ва Витинья (барчаси ПСЖ);
- Педри, Ламин Ямаль ва Рафинья (“Барселона”);
- Харри Кейн (“Бавария”);
- Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”);
- Коул Палмер (“Челси”);
- Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”).
Шунингдек, тақдирлашда 2025 йилнинг энг яхши мураббийи номи эълон қилинади. Ушбу мукофот учун қуйидаги номзодлар даъвогарлик қилмоқда:
- Хавьер Агирре (Мексика терма жамоаси)
- Микель Артета (“Арсенал”)
- Луис Энрике (ПСЖ)
- Ханс-Дитер Флик (“Барселона”)
- Энцо Мареска (“Челси”)
- Роберто Мартинес (Португалия терма жамоаси)
- Арне Слот (“Ливерпуль”)
Бундан ташқари, маросим давомида асосий совриндан ташқари қуйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади:
- Энг яхши аёллар мураббийи;
- Энг яхши дарвозабон;
- Энг яхши аёллар дарвозабони;
- Пушкаш мукофоти совриндори;
Маълумот учун, ўтган йили асосий совринлар “Реал Мадрид” футболчиси Винисиус Жуниор ҳамда “Барселона” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айтана Бонматига насиб этган эди.
Live
Барчаси