“Бугун тарихий сайлов бўлиб ўтмоқда”. Бердимуҳамедов овоз бериш участкасига келди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Туркманистонда бугун, 12 март куни навбатдан ташқари президентлик сайловида овоз бериш учун сайлов участкалари очилгани ҳақида хабар бергандик. 

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам президентлик сайловида овоз берди. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.  

Республика раҳбари Ашхободда жойлашган Аннаниёз Ортиқ номидаги 68-умумтаълим мактаби қошидаги сайлов участкасида овоз берган. Гурбангули Бердимуҳамедов сайлов участкасига ногиронлар аравачасидаги 85 ёшли онаси билан келган. Овоз беришдан кейин Президент журналистлар ва сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашган. 

Бердимуҳамедов республикада бўлиб ўтаётган навбатдан ташқари президентлик сайловини тарихий деб атаган. 

“Бугун тарихий президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Халқимиз янги Президентни сайламоқда”, деган у журналистларга. 

Бердимуҳамедов сайловлар очиқ, тенг ҳуқуқли, демократик ва қонуний асосда ўтаётганини таъкидлаган. 

“Келажакда мустақил юртимиз равнақ топишига ишонамиз”, деган у. 

Шунингдек, унинг ўғли, Туркманистоннинг ҳукмрон Демократик партиясидан номзод Сардор Бердимуҳамедов ҳам шу сайлов участкасида овоз берган. 

Сайлов ҳақида 

Республика президентлиги учун тўққиз номзод, жумладан, амалдаги Президентнинг ўғли, Туркманистон ҳукмрон Демократик партиясидан номзод, Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Сардор Бердимуҳамедов курашмоқда. Овоз бериш 07:00 да бошланди ва кечки 19:00 гача давом этади. Мамлакат бўйлаб 2577 та сайлов участкаси очилган, 41 таси республика ташқарисида. Уларнинг ҳаммаси бўлиб 3,4 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. Муддатидан олдин овоз бериш 2 мартдан 11 мартгача бўлиб ўтган. МСК маълумотларига кўра, унда сайловчиларнинг 7,9 фоизи иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Туркманистон

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг