Бугун Суперлигада навбатдаги тур старт олади

Спорт

image

Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тур ўйинларига старт берилади.

Дастлаб, Бекободнинг “Металлург” клуби ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 18:15да бошланади. 

Маълумот учун, бекободликлар ўтган турда Самарқанднинг “Динамо” жамоасига имкониятни бой бериб қўйган эди. Ҳамиджон Актамов шогирдлари эса 3-турда Бухорода дуранг ўйнаганди.

Ушбу тур доирасида бугунга белгиланган иккинчи баҳс соат 19:15да старт олади. Бунда Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини синовдан ўтказади.

Эътиборлиси, ҳар иккала жамоа ҳам ўтган турда аламли мағлубиятга учраганди. “Аждарлар” Тошкентда “Пахтакор”га сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юборган ҳолда мағлуб бўлган бўлса, “лочинлар” эса Фарғонада “Бунёдкор”га ютқазиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг