Бугун Шавкат Мирзиёев кўчат экади
Жамият
−
01 Апрель 5203 1 дақиқа
Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент Миллий дендрология боғини барпо этишга старт беради. Тадбирга Ўзбекистоннинг 14 та ҳудуди видеоалоқа орқали уланиб, уларда ҳам яшил боғлар ташкил этиш ишлари бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида асос солинган боғга давлат ташкилотлари ва жамоатчилик вакиллари билан бирга кўчат экканди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь