Бугун Россиянинг пуллари тақдири ҳал қилинади
Олам
−
14 Ноябрь 2022
18420Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси бугун, 14 ноябрь куни қайта бошланган махсус сессия доирасида Россиянинг музлатилган активларидан Украинани молиялаштириш учун фойдаланиш масаласини муҳокама қилмоқчи.
Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянскийнинг айтишича, йиғилиш ташаббускорлари “Россияни жавобгарликка тортиш, жумладан, Украинага товон тўлаш” тўғрисидаги резолюция лойиҳасини илгари сурмоқда ва улар Бош Ассамблеяга ҳисобот бермайдиган механизм яратишга ҳаракат қилмоқда.
“Ғарб ташаббуси ортида турган мантиқ кўзга яққол кўриниб турибди – бизнинг собиқ ғарбий ҳамкорларимиз Бош Ассамблея орқали Россиянинг Ғарбда музлатиб қўйилган активларини ўзлаштириш (аниқроғи, оддийгина ўғирлаш) уринишларига қандайдир қонунийлик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда”, дейди у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Полянскийнинг қўшимча қилишича, улар буни миллий даражада, гўёки Бош Ассамблеяда ифодаланган “халқаро ҳамжамият иродаси”га таяниб амалга оширади.
Дипломат қабул қилишга тайёрланаётган резолюцияни шундай йўл билан ўғирланган пуллардан янги қуроллар сотиб олиш ва Украинанинг тегишли қарзларини тўлашга ишлатиш учун “анжир барги” деб атади.
Унинг сўзларига кўра, “Ғарб блоки” лойиҳани қабул қилишдан олдин мунозараларсиз ишламоқчи бўлган, бироқ Россия бунинг олдини олишга муваффақ бўлган.
“Охир-оқибат баҳс бўлади. 14 ноябрь куни Москва вақти билан соат 18:00 да БМТ веб-ТВ орқали кўрсатув бошланади”, деб ёзган Полянский.
11-махсус сессияни давом эттириш талаби Канада, Гватемала, Нидерландия ва Украинанинг доимий вакилларидан келиб тушган.
LiveБарчаси