Бугун пойтахт ва икки вилоятда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Жамият
−
19 Июнь 2020
17551Бугун, 19 июнь куни Ўзбекистонда 179 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шундан 146 нафари Карантин муассасаларида, 29 нафари аҳоли орасида (шундан 24 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида), қолган 4 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Бугун 74 нафар фуқаро соғайди. Уларнинг 68 нафари Тошкент шаҳридаги, 6 нафари Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5946 нафар бемордан 4273 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1654 нафар бемордан 14 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 33 601 нафар, стационар карантинда эса 22 875 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси