Бугун Парламентда Бош вазир тақдири ҳал этилади
Жамият
−
21 Январь 2020
7067Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлиси кун тартиби тасдиқланди.
Кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти маърузаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини тайинлаш масаласи киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи ялпи мажлисида Бош вазир Абдулла Ариповнинг Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш тўғрисидаги аризасини ўқиб эшиттирилди ва муҳокамага қўйилди. Сенаторлар ушбу аризани қабул қилди. Ҳукумат истеъфога чиқди.
Қонунчиликка кўра, янги сайланган парламентда кўпчилик ўринни эгаллаган партия Бош вазирликка ўз номзодини қўяди. Янги парламент тасдиғидан ўтган Бош вазир шундан сўнг янги Ҳукумат тузишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь кунги сайловларда кўпчилик овоз қозонган ЎзЛиДеп Абдулла Арипов номзодини яна Бош вазирликка таклиф қилганди.
LiveБарчаси