Бугун парламентда Бош вазир номзоди кўриб чиқилади

Жамият

image

Бугун, 20 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури муҳокамасига бағишланган мажлисида иштирок этади ва нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Кеча, 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра амалдаги ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан амалдаги Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат фаолиятида узлуксизликни, яъни тўхтаб қолмасликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси ташкил этилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бош вазир ҳукумат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made