Тошкент, Наманган ва Қашқадарёда 90 нафар бемор соғайди
Жамият
−
25 Июнь 2020
7240Бугун, 25 июнь куни Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 47 нафар, Тошкент шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 2 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 1 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, жами 90 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.
Тошкентда тузалганларнинг 57 нафари эркак, 21 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 68 ёшда ва энг кичиги 4 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, соғайганларнинг 13 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасидан, 3 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафардан Андижон ва Наманган вилоятларидан ва 1 нафардан Тошкент, Фарғона ва Жиззах вилоятларидан.
Шу тариқа айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 2635 нафар бемор соғайди.
Қашқадарё вилоятида COVID-19дан тузалганларнинг 6 нафари ушбу ҳудуддан бўлса, 10 нафари Қазоғистон, 1 нафари Туркия фуқаросидир. Уларнинг 14 нафари эркак, 3 нафари аёл, шунингдек, энг ёши каттаси 51 ёшда, кичиги эса 2019 йилда туғилган.
Эндиликда Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекциясидан соғайганларнинг сони 23 нафарга етди.
Наманган вилоятида касалликдан фориғ бўлганларнинг барчаси ушбу ҳудуддан. Уларнинг 4 нафари эркак ва 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 51 ёшда, энг кичиги 2019 йилда туғилган. Бугунги кунда Наманган вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 270 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун юртимизда шу соатгача 90 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4775 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси