Бугун Москвада коронавирусга қарши кенг кўламли эмлаш бошланади

Олам

image

Бугун, 5 декабрь куни Россия пойтахти Москвада коронавирусга қарши кенг кўламли эмлаш бошланади.

Аввало, ҳар куни кўпчилик билан алоқада бўладиган москваликлар: тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари ва шаҳар ижтимоий хизматлар ходимлари эмланади.

Москва мэриясининг маълум қилишича, эмлаш учун аллақачон 5000 нафар фуқаро рўйхатдан ўтган.

Эмлаш учун рўйхатдан ўтиш 4 декабрь куни Россия Президенти Владимир Путин топшириғига кўра бошланган эди. У Бош вазир ўринбосари Татьяна Голиковага коронавирусга қарши кенг кўламли эмлашни бошлашни буюрганди.

Россияда пандемия даврида коронавирус инфекциясининг 2,4 миллиондан ортиқ ҳолати аниқланди, улардан 42 мингдан ортиғи ўлимга олиб келди.

Россия дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказди. Препаратга “Спутник V” деган ном берилди.

Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Тошкентга Россиянинг коронавирусга қарши “Cпутник V” вакцинаси намуналари олиб келинди. Намуналар Ўзбекистонга рўйхатдан ўтказиш олдидан тегишли синовларни олиб бориш ва мамлакатда вакцина ишлаб чиқаришга старт бериш учун тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва вакцина коронавирус

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг