Бугун Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиши мумкин
Спорт
−
29 Октябрь
4983Бугун, 29 октябрь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади.
Маросимда 2023 йилги йирик мусобақалар, хусусан, Осиё кубоги 2023 ва футзал бўйича Осиё кубоги каби турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчи, мураббий ва расмийлар тақдирланади.
Йилнинг энг яхши футболчиси ҳамда энг яхши аёл футболчи мукофотларидан ташқари, мураббийлар, аъзо ассоциациялар ва минтақавий ассоциацияларнинг ютуқлари эътироф этилади. Ушбу оқшомда жами 21 нафар ғолиблар тақдирланиши белгиланган.
Ўзбекистонлик спортчилар ҳам мукофотга даъвогарлик қилаётган номзодларнинг якуний учлигидан ўрин олган. Хусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев қитъанинг энг яхши ёш футболчиси бўлиши мумкин. Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматов эса Осиёда йилнинг энг яхши футзалчиси бўлиш учун кураш олиб боради.
Ғолиб номи маросим давомида аниқ бўлиши маълум қилинган. Тадбир Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.
LiveБарчаси