Бугун бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади
Спорт
−
19 Апрель 2019
6620Аввал хабар берганимиздек, бугун 19 апрель куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади.
Ушбу кун доирасида саралаш баҳслари ўтказилиб, унда 3 нафар вакилимиз Шунқор Абдурасулов, Бобо-Усмон Ботуров ва Ёдгорой Мирзаева рингга кўтарилишади.
Қўйида бугун жанг қилиши кутилаётган ўзбекистонлик боксчилар ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
Эркаклар:
– 64 кг: Шунқор Абдурасулов – К. Ал-Эзире (Ироқ) (13:45)
– 69 кг: Бобо-Усмон Ботуров – Б. Ганбатар (Мўғулистон) (16:15)
Аёллар:
– 57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Кришми (Шри-Ланка) (17:30)
Изоҳ: Беллашувлар бошланиши Тошкент вақти билан тахминан олинган бўлиб, ундан аввалги баҳслар тез якунланишига қараб ўзгариши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь