Бугун барча метан “заправка”лар ишлайди

Олам

image

Бугун, 22 декабрь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар республика бўйича барча метан “заправка”лар одатдаги режимда фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар ортидан айрим чалкашликлар келиб чиқди. Хусусан, баъзилар ушбу режимни бугундан бошлаб, дея талқин қилмоқда. QALAMPIR.UZ изоҳ олиш мақсадида Энергетика вазирлиги матбуот котиби Дилдора Ҳошимова билан боғланди. Вазирлик вакилига кўра, режим фақатгина бугун учун амал қилади. 

Қайд этиш жоиз, аввалроқ, Ўзбекистондаги метан “заправка”лар фаолияти чекланиши бошлангани маълум қилинган эди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 гача бўлади. Жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида 21 та АГТКШ тунги вақтда ҳам иш фаолиятини давом эттиради ва жамоат транспортини ёқилғи билан таъминлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергетика заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг