Метан “заправка”лардаги чеклов вақти эълон қилинди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистондаги метан “заправка”лар фаолияти чекланиши бошлангани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу чекловларнинг кунлик графиги маълум бўлди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти тонги соат 06:00 дан кечки соат 23:00 гача бўлади. Жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида 21 та АГТКШ тунги вақтда ҳам иш фаолиятини давом эттиради ва жамоат транспортини ёқилғи билан таъминлайди.

Шунингдек, Андижон вилоятидаги 143 та, Наманган вилоятидаги 134 та, Хоразм вилоятидаги 94 та АГТКШ фаолияти 05:00 дан 17:00 гача қилиб белгиланган. Фарғона вилоятидаги 173 та, Сирдарё вилоятидаги 53 та ва Қорақалпоғистон Республикасидаги 124 та АГТКШ фаолияти эса 06:00-18:00 оралиғида бўлади. Навоий вилоятидаги 51 та ва Бухоро вилоятидаги 95 та “заправка” 06:00 дан 19:00 гача ишлайди. Шу билан бирга, Сурхондарё вилоятидаги 106 та АГТКШ 06:00-17:00 оралиғида фаолият олиб боради.

Билдирилишича, бу зарурий чоралар вақтинча бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Метан заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг