Бугун Баҳодир Жалолов АҚШда жанг қилади

Спорт

image

Токио-2020 Олимпиадаси ғолиби, ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов бугун, 26 ноябрь куни профбоксдаги навбдатдаги жангини ўтказади.

АҚШнинг Калифорния штати, Карсон шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс кечасида Жалолов мезбон спортчи Кёртис Харперга қарши рингга кўтарилади. 

Баҳодир Жалолов шу вақтга қадар профбоксда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган. Кёртис Харпер эса профбоксда 22 та жанг ўтказиб, жангларнинг 14 тасида ғалабага эришган. 8 та тўқнашувда эса мағлуб бўлган. 

Маълумот учун, Жалолов–Харпер жангининг бошланиши Ўзбекистон вақти билан 27 ноябрь эрталаб, тахминан соат 7:00 га тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Boks Jalolov

Баҳолаганлар

1640

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг