Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилади
Бу қизиқ
−
09:22 538 1 дақиқа
Бугун, 8 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлаши ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиУкраина Қримда дронлар парадини уюштирди
07 август