Бугун “Андижон” “Аркадағ” билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 26 ноябрь куни “Андижон” жамоаси ОФК Чемпионлар лигаси 2-гуруҳ босқичи доирасидаги 5-тур учрашувида майдонга тушади. Акмал Шораҳмедов шогирдлари ўз майдонида Туркманистоннинг “Аркадағ” жамоасини қабул қилади. Учрашув “Бобур Арена” стадионида соат 18:45 бошланади.

“Бу ўйинни анчадан бери кутиб келяпмиз. Биз учун жуда муҳим ўйин. “Аркадағ”ни қанақа жамоалигини биламиз. Лекин кўпроқ ўз ўйинимизни тўғрилаб, уни кучайтириб, биринчи навбатда уйда ўйнаётганимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо гол уриш пайти ҳам келди. Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Асосийси, ўйинни кучайтирган ҳолда тўп сурамиз. Уларни қандай ҳаракат қилиши биз учун аҳамиятсиз”, дейди Акмал Шораҳмедов ўйин олди матбуот анжуманида.

Маълумот учун, айни дамда “Андижон” ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичининг “Б” гуруҳида 4 та учрашувдан сўнг 4 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Жамоа ортда қолган турларда бирор марта гол урмаган ва ўз дарвозасидан ҳам топ олиб чиқмаган. “Аркадағ” жамоаси эса 3 та дуранг ва 1 та мағлубият билан гуруҳда сўнги ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Андижон” “Аркадағ” Чемпионлар лигаси 2

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг