Бугун “Андижон” “Ал Холдия” меҳмони бўлади

Спорт

image

Бугун, 5 ноябрь куни “Андижон” жамоаси ОФК Чемпионлар лигаси 2-гуруҳ босқичи доирасидаги 4-тур учрашувида майдонга тушади. Максим Шацких шогирдлари Баҳрайнда “Ал Холдия” жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув “Ал-Мухаррак” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:00 бошланади.

Мазкур беллашувни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Чаэ Сангҳеопга қанотларда ҳамюртлари Парк Кюнёнг ва Жанг Жонгпил ёрдам беради. Заҳира ҳаками гонконглик Вонг Ваи Лун.

“Бу учрашувга ҳар доимгидек – чемпионат ва ОЧЛ баҳсларидаги тайёргарлик каби ҳозирлик кўрдик. Мен ишонаманки, ҳамма турнир жадвалидаги ҳолатни билади. Ушбу учрашув муҳимлигини ҳам билиб турибмиз. Биз жиддий тайёргарлик кўрдик ва тайёрмиз. Қанақа натижа бўлишини эртага ўйиндан кейин кўрамиз”, дейди Максим Шацких ўйин олди матбуот анжуманида.

Маълумот учун, айни дамда “Андижон” ОФК Чемпионлар лигаси 2 гуруҳ босқичининг “Б” гуруҳида 3 очко тўплаган ҳолда 3 ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Андижон” ОФК Чемпионлар лигаси 2 “Ал Холдия”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг