Бугун “Андижон” “Ал-Аҳли” билан ўйнайди
Спорт
−
24 Декабрь 1142 1 дақиқа
Бугун, 24 декабрь куни “Андижон” жамоаси ОФК Чемпионлар лигаси 2-гуруҳ босқичи доирасидаги 6-тур учрашувида майдонга тушади. Самвел Бабаян шогирдлари Қатарнинг “Ал-Аҳли” жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув “Ал Тумама” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:00 бошланади.
“Биз жуда яхши жамоага қарши майдонга тушамиз. “Ал-Аҳли” – бу Қатар футболининг тарихи ҳисобланади. Бу клубда савияли ўйинчилар жамланган. Юлиан Дракслерни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. У “Ал-Аҳли”даги статуси юқори бўлган легионерлардан бири. Биз кучли рақиб билан ўйнаймиз. Кўп нарсага эътибор бермаймиз ва ўз мақсадимизга эришиш учун ҳаракат қиламиз”, дейди “Андижон” жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўйин олди матбуот анжуманида.
Маълумот учун, “Андижон” жамоаси ОФК Чемпионлар лигаси 2-мусобақасининг “Б” гуруҳида 5 та ўйиндан кейин 5 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу турдаги ғалаба Самвел Бабаян шогирдларини кейинги босқичга олиб чиқади.