Бугун Афғонистонда икки марта зилзила рўй берди
Олам
−
25 Май 2023
5286Бугун, 25 май куни Афғонистонда ярим кун ичида икки марта 4-4,1 балли зилзила кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан соат 04:30 да (Гринвич бўйича 24 май 23:30 да) Афғонистонда 4,1 балли зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари:
- 36,43 градус шимолий кенглик;
- 71,13 градус шарқий узунликка эга.
Ер силкинишининг ўчоғи 100 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 563 км жануби-шарқда жойлашган.
Бундан ташқари, Тошкент вақти билан 16:00 да (Гринвич бўйича 11:00 да) Афғонистонда 4 балли зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари:
- 37,04 градус шимолий кенглик;
- 71,11 градус шарқий узунликка эга.
Ер силкинишининг ўчоғи 229 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 497 км жануби-шарқда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 май куни Афғонистонда 5 магнитудали зилзила юз берган эди. Ўша куни Ўзбекистонда ҳам зилзила кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистонда зилзила сезилганини тасдиқламаган.
LiveБарчаси