Афғонистонда содир бўлган 5 баллик зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилдими?
Жамият
−
03 Май 2023
9182Бугун, 3 май куни Афғонистонда 5 магнитудали зилзила юз берди. Ижтимоий тармоқларда зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилгани айтилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази Ўзбекистонда зилзила сезилганини тасдиқламади.
Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан 14:51 да (Гринвич бўйича 09:51 да) Афғонистонда зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари:
- 37,12 градус шимолий кенглик;
- 70,49 градус шарқий узунликка эга.
Ер силкинишининг ўчоғи 255 км чуқурлиеда, эпимаркази эса Тошкентдан 474 км жанубий-шарқда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда кетма-кет иккинчи кун зилзила содир бўлмоқда. Кеча, 2 май куни ҳам Афғонистонда 5 магнитудали зилзила юз берганди.
LiveБарчаси